Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-ресурс маркази Болалар кутубхонасида 2019-йил 1-апрель куни 2-апрель Халқаро Болалар китоблари куни муносабати билан байрам кечаси ташкил этилди. Тадбирда ёзувчи – шоирлар ва мактаб ўқувчилари иштирок этди. Тадбир Қорақалпоқ Давлат ёш томошабинлар театрининг актёрлари ўқувчилар билан биргаликда эртаклар ҳақида савол – жавоб ўйини ўтказилиб, саволларга тўғри берган ўқувчиларга кутубхона томонидан китоблар совға қилинди. Шунингдек тадбирда шаҳримиздаги «Нәўше» ва «Ғумша» болалар ансамбли аъзолари ўз концерт дастури билан қатнашди. Кеча давомида «Фарзандимга китоб совға этаман» акцияси ташкил этилди.